Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Миссионерлик ҳужумининг асоратлари

Бу миссионерлик ҳужумлари Европа мустамлакачилиги Ислом оламини сақофий жиҳатдан босиб олгач, уни сиёсий жиҳатдан ҳам маҳв этиши учун йўл тайёрлаган «олдинги бўлинмалар» эди. Мусулмонлар Истамбул ва Болқонни фатҳ қилган ва Европага Исломни олиб кирган пайтларида фикрий етакчиликни ёювчилар бўлганларидан кейин Исломий ўлкалар Ғарб ўз фикрий етакчилигини олиб келадиган фикрий нишонга ҳамда ҳазорати ва ҳаёт ҳақидаги тушунчаларини илм, инсонпарварлик ва диний миссионерлик номи остида турли воситалар билан тарқатадиган майдонга айланиб қолди. Ғарб ҳазорати ва тушунчаларини ёйишнинг ўзи билан кифояланмади, у мусулмонларга қарши ҳамла қилаётганда Ислом ҳазоратини ва унинг ҳаёт ҳақидаги тушунчаларини қоралар эди. Бу нарса нафақат зиёлиларга ва сиёсатчиларга, балки Исломий сақофатни ёювчиларга ва мусулмонлар оммасига ёмон таъсир қилди.


Зиёлиларга мустамлакачилик Исломий оламни босиб олмасидан олдин миссионерлик мактабларида, босиб олганидан кейин эса, барча мактабларда ўз фалсафаси, ҳазорати ва ҳаёт ҳақидаги тушунчалари асосида ўзи таълим ва сақофат дастурларини ишлаб чиқиб, жорий этди. Кейин Ғарб ўз шахсини бизга бераётган сақофати олинадиган асос қилди. Шунингдек, ўз тарихи, уйғониши ва муҳитини ақлларимизни тўлдириш учун маълумотлар олинадиган манбага айлантирди. Бу билан ҳам кифояланмади. Балки дастурларнинг бирор жузъий жиҳати ҳам у белгилаган асосдан, яъни Ғарб фалсафаси ва ҳазоратидан ташқари чиқиб кетмаслиги учун уларнинг барча тафсилотларигача аралашди. Бу аралашув умумий эди, ҳатто Ислом дини, Ислом тарихи дарсларига ҳам аралашди. Бу дарсларнинг дастурлари Ғарб тақдим этган асосга ҳамда Ғарб тушунчаларига мувофиқ тузилган эди. Шунга кўра, Ислом дини Исломий мактабларда Ғарбнинг дин ҳақидаги тушунчаларига мослаштирилиб, руҳий-ахлоқий модда сифатида ҳаётдан ва Исломнинг ҳаёт ҳақидаги тушунчалари ҳақиқатидан жуда ҳам узоқ қилиб ўргатиларди. Фарзандларимизга Расулуллоҳ с.а.в.нинг ҳаётлари пайғамбарлик ва рисолатга алоқаси йўқ қилиб, худди Наполеон ёки Бисмаркнинг ҳаёти каби ўқитилар, қалбларда бирор фикр ёки туйғу уйғотмайдиган қилиб ўргатилар эди. Ибодат ва ахлоқ моддалари - дин дастурлари шуларни ўз ичига олган эди - манфаат нуқтаи назаридан таълим берилар эди. Шунга кўра, Ислом динини таълим бериш ҳам Ғарб дастурларига мувофиқ олиб бориладиган бўлди. Ислом тарихидан эса «Бузуқ ният ва хато тушунишлар» тўқиб чиқарган нуқсонлар ўқитилди, тарихий ҳақиқат ва илмий баҳс номи билан қора доғларда кўрсатилди. Мусулмонларнинг зиёлилари орасидан миссионерлик услуби ва дастури асосида тарихдан таълим

 

142-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203